Оила–муқаддас даргоҳ. Мамлакатимиздаги ҳар бир оиланинг тинч-осойишталиги, ҳамжиҳатлиги–юрт тинчлиги ва тараққиётини белгиловчи омилдир!

Оила мустаҳкам бўлмаса, жамият ҳам мустаҳкам бўлмайди. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда оилалар мустаҳкамлигига жамият барқарорлигининг муҳим шарти деб қаралади.

22222.jpg

Ўзбекистон халқи болажон халқ . Бу хислати унинг дуоларида намоён. Қўлини дуога очган кекса борки, “ували–жували, серфарзанд, сердавлат бўл” дея фотиҳа тортади. Чунки фарзанд олий неъмат! Ҳар бири дунёга ўз рисқи ва насибаси билан келади.  Ҳар бир ота-она фарзанд тарбиясида ўз масулиятини тушуниши, фарзандларига ўрнак бўлиши, оилада тинчлик ва хотиржамлик барқарорлиги учун курашиши, ўзаро муносабатлар ҳурмат ва иззатга асосланиши зарур. Жамиятнинг, оиланинг бошига келадиган ҳар қандай кулфатнинг сабабчиси бу - имонсизлик. Бунинг ҳаммаси китоб ўқимасликдир, одамларда маърифат йўқолса, майда гап бўлиб қолади. Китоб ўқиган, маърифатли оилаларда жанжал чиқмайди.

....Қадим замонда бир йигит унаштирилган қизини суҳбатга чорлаб, ундан киши қалбида қандай бўстонлар бўлади, деб сўрабди. Бу саволга парда ортидан шундай жавоб қайтарибди. -Инсон қалбига илм, мулойимлик, ихлос, камтарлик, саховат, ризо ва умид бўстонлари яратилган.

Йигит яна савол берибди: -Эй, оқила қиз , бу бўстонларнинг қай бири афзал? – Буларнинг бири-бирисиз қалб ёришмайди. Мабодо шулардан бирини олиб қол, десалар мен камтарлилик бўстонини танлар эдим.

Йигит бу ҳикматдан таъсирланиб: -Бунча илм маърифатни кимдан ўргандинг? – дебди. Қиз: -Ота–онамдан дея жавоб берибди.

Ана шундай азизлар. Қуш уясида кўрганини қилади. “Оила–муқаддас қўрғон” дейди халқимиз. Муқаддаслиги шундаки, икки инсон тақдири илоҳий ришта билан боғланади, унда фариштадек фарзандлар туғилади, тарбия олади. Қўрғонга қиёслашимизнинг боиси оила ўзаро розилик ва ишонч асосида қурилади, эру-хотин бир-бирига либос бўлади, ор-номусини, асраб-авайлайди. Ниятимиз ана шундай қўрғонга дарз етмасин!.

 

Ҳикоят Нуритдинова,

туман маҳаллалар кенгашининг

диний-маърифий ишлари бўйича ўринбосари.

Фикр билдириш