Асал — бу 100% табиий маҳсулот. Шакар лавлаги ёки шакарқамишдан тайёрланади. Лекин шакарнинг ўрнига асал истеъмол қилиш ҳақида ўйлаб кўриш учун баъзи сабаблар бор.
Асал ортиқча вазн «йиғмайди»

sahar-med.jpg

Асал истеъмол қилиш организмда грелин — очлик гормони ҳосил бўлишини секинлаштиради. Бу гормон қанча кўпроқ бўлса, одам очликни шунча кучлироқ ҳис қилади.
Асал диабетикларга тавсия қилинади
Шакар қандли диабет билан касалланган беморлар учун тақиқланган озиқ-овқат ҳисобланади. Шунинг учун уларга асал тавсия қилинади: у бир вақтнинг ўзида ҳам ширинликка бўлган эҳтиёжни қондиради, ҳам қондаги шакар миқдорини ошириб юбормайди.
Асал — стрессга қарши восита
Маълум бўлишича, асал асаб тизимини мустаҳкамлаш хусусиятига эга ва уни самарали ухлатувчи сифатида ҳам ишлатиш мумкин экан. Бунинг учун 2 қошиқ қалампирмунчоқ 3 пиёла қайноқ сувга солинади ва ярим соат давомида дамлаб қўйилади. Кейин сузиб олинади ва 4 қошиқ асал билан аралаштирилади. Бу ичимлик бир кунда уч маҳал ярим пиёладан ичилади.
Асал антибактериал хусусиятга эга
Асал шиллиқ қаватларда вирус ва бактериялар кўпайиб кетишининг олдини олиш хусусиятига эга. Айнан шунинг учун шифокорлар томонидан шамоллаш, нафас йўллари касалликлари ва ҳатто дисбактериозни даволашда ҳам ундан фойдаланиш тавсия қилинади.
Асал меъда-ичак муаммоларида ҳам қўл келади
Асалнинг таркиби овқат ҳазм қилишни яхшиловчи ва юқори кислоталиликда фойдали бўлган моддалардан ташкил топган. Шунинг учун у ичак касалликларининг деярли ҳамма турларида тавсия қилинади.
Асал — бу гўзаллик
Агар аёл киши қаришни хоҳламаса асал ейиши лозим, чунки унинг таркибида жуда муҳим модда — антиоксидантлар мавжуд. Улар ажинларни келтириб чиқарувчи эркин радикалларнинг ҳаракатига тўсқинлик қилади. Асал ажинларни камайтиришга, терининг рангини яхшилашга ва теридаги ёғ безлари ишининг тезлигини пасайтиришга ёрдам беради.

Гулнара ҚОЖАХМЕТОВА,

туман тиббиёт бирлашмаси “Саломатлик” маркази врачи.

Фикр билдириш