“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасида қайд этилишича, мамлакатимизда ҳарбий хизматнинг қуйидаги тўртта тури – муддатли ҳарбий хизмат, сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат, шартнома бўйича ҳарбий хизмат, Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати жорий қилинган.

1.jpg

Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат – муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳисобланган, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмайдиган шахслар ўтайдиган ҳарбий хизмат санлади. Бу шахслар 18 ёшидан бошлаб 27 ёшга тўлгунга қадар бўлган вақт оралиғида хизматни ўташ учун ойлик ҳарбий йиғинларга жалб этилишлари, фавқулодда вазиятлар ёки республикамизга қарши ҳарбий тажовуз рўй берган ҳолларда эса ҳақиқий ҳарбий хизматга олинишлари мумкин.

Ўзбекистон Президентининг 2018 йилнинг 2 февралдаги фармонига мувофиқ, сафарбарлик чақируви резерви хизматига қабул қилинган фуқаролар томонидан махсус ҳисоб рақамига тўланадиган пул бадали энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баробари  яъни 4 054 000 сўм миқдорида белгиланди.

Пулни тўлиқ тўлаганларга сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган кунидан эътиборан ўн икки ой ўтгач, ушбу хизматда бўлганликлари тўғрисида белги қўйилган ҳарбий гувоҳнома берилади.

Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш ва 2019 йил чақирувини сифатли ва самарали ўтказиш мақсадида туман ҳокимининг 79-қ сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра, март-апрель ойларида  махсус  чақирув комиссияси томонидан сафарбарлик чақируви резерви хизматига ўтказиладиган чақирув ёшидаги фуқаролар янгидан белгиланган  маблағни Махсус ҳисоб рақамига тўлаб, ҳарбий йиғинларда қатнашганлар муддатли ҳарбий хизматга чақирилишдан озод қилинадилар.

Ва яна бир гап. Айни турдаги ҳарбий хизматга чақирилган шахс шартнома тузишдан бош тортса, Махсус ҳисоб рақамига ўтказилиши шарт бўлган маблағни қонун ҳужжатларига биноан, шартнома имзолангач, муддатида тўлиқ ҳажмда ёки бир қисми тўланмаган тақдирда суд орқали ундирилади.

Баҳромжон  КИМСАНОВ,

Учқудуқ туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи.

Add new comment