Тарих инсониятни ҳаёт китоби. У аждодлар ва авлодлар учун мозий ҳамда келажакни боғловчи кўприк ва туганмас хазина ҳамдир. Бу сўзларда улкан ҳаёт ҳақиқати бор десак, асло муболаға булмайди.

photo_2019-03-27_17-53-19.jpg

30 милион гектар ер майдонини эгаллаб ётган Қизилқум кенгликларида бундан бир неча миллион йиллар илгари Тетис денгизи мавжланиб оққан деган тахминлар мавжуд. Шу боис бўлса керак ҳозир ҳам  Мингбулоқ овули атрофида чиғаноқлар ва турли хил жониворларнинг тош қотган суякларини учратиш мумкин.

Ана шундай мўъжизага гувоҳ бўлиб, тарих ҳақиқатини теран англашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган туман тиббиёт бирлашмасининг бир гуруҳ ходимлари куни кеча Мингбулоқ овулидаги Жирақудуқ дарасида саёҳатда бўлдилар.

Ф. Нуримов, З. Қузиев, Б. Жалилов, А. Шералиев А,  Ғ. Ҳасанов,  У. Ражабовлар  эрта тонгданоқ, тош ўрмон сари велосипедда йўлга чиқдилар.

Чўл табиатига хос инжиқликларни енгиб 30 км. масофани босиб ўтган велосаёҳатчилар  Жирақудуқ дарасидаги тош ўрмондан бир олам таассуротлар билан қайтишди.

Гулчеҳра ИСМАТОВА,

анестезиология ва реанимация бўлими ҳамшираси.

Фикр билдириш