2019 йилнинг 27 февралида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг мактабгача таълим муассасаларида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарори қабул қилинди.

IMG_0063.JPG

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча туманимиздаги 2 – сонли “Қуёшжон”  МТМда  11 та мактабгача таълим муассасаларининг ошпазлари,  ҳамширалари ҳамда туман Давлат санитария - эпидемиология назорат маркази ходимлари иштирокида болаларни соғлом ва хавфсиз овқатланишида ҳамшира ва ошпазларнинг ўрни мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Дарҳақиат, ҳамшира ва ошпазларнинг биринчи навбатдаги вазифаси болаларни соғлом ва сифатли овқатланишини ташкил этиш ҳамда бир кунлик меъёрлар асосида таомномани тузишда кўмак беришдан иборат.  Мол, парранда гўштлари ва денгиз маҳсулотлари сели таркибидаги хавфли микроорганизмлар бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, уларни озиқ-овқат маҳсулотларидан анча узоқда сақлаш керак. Шунингдек, барча маҳсулотларни сақлаш ҳароратини ҳам билиш жуда муҳим.

Семинарда тегишли мутасаддилар томонидан “Мактабгача таълим муассасасида соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил  этиш”, “Соғлом турмуш тарзини шакллантириш” ҳамда “МТМда тиббий ходимлар томонидан ўтказиладиган профилактик тадбирлар” мавзуларида маърузалар ўқилди.

Семинар иши кўргазмали чиқишлар, ўзаро савол-жавоблар тарзида қизиқарли баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

Мақсуда ОЧИЛОВА,

туман мактабгача таълим бўлими шўъба мудири.

Суратда: семинардан лавҳа

Фикр билдириш