Жорий йилнинг 19 март куни  муҳтарам Юртбошимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу берилди.

IMG_0001.JPG

Айтиш керакки, турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.

IMG_0019.JPG

Аҳоли айниқса,  ёшлар ўртасида китобга қизиқишни ошириш, ҳар бир оилада мутолаа маданиятини шакллантириш борасидаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юксалтиришда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

Мамлакатимиз бўйлаб бошланган хайрли ташаббусга туман ҳокими С.Хамроев бошчилигида бутун учқудуқликлар “лаббай” деб жавоб бердилар. Ҳар бир депутат, ҳар бир раҳбар 10 тадан китобни жамғарилаётган “Халқ кутубхонаси”га келтириб топширдилар.

Бугун 20 март  куни тўпланган 400 донага яқин  ўзбек, қозоқ ва рус тилларидаги бадиий, тарихий ҳамда сиёсий адабиётлар Жузқудуқ овулидаги 2-умумий ўрта таълим мактабига берилди. Бу ерда мўъжаз “Халқ кутубхонаси” ташкил қилинди.

IMG_0042.JPG

– “Халқ кутубхонаси”ни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, оилаларда, айниқса, ўқувчи-ёшлар ва аёллар ўртасида халқимизнинг бой маданий мероси, миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, хусусан, китоб ва китоб мутолаасига қизиқишни оширишдир, - дейди Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев. – Бу юртдошларимизни эзгу ишларга кенг сафарбар этиш, жамиятнинг китобхонлик даражасини юксалтириш, оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Янгидан ташкил этилган “Халқ кутубхонаси” -  жамоатчилик зиё масканининг очилиш маросимида истеъдодли ёш ижодкорлар томонидан намойиш этилган бадиий дастур, ўқилган шеър ва ғазаллар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. 

Фикр билдириш