Мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 30 июлдаги “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисида”ги  қарори асосида Учқудуқ  тумани марказида илк бор оилавий мактабгача таълим муассасаси фаолият йўлга қўйилди.

IMG_0073_0.JPG

Якка тадбиркор Икром Рўзиев томонидан ўз хонадонида ташкил этилган уй-боғча15 нафар тарбияланувчи қамровига мўлжалланган.

IMG_0092.JPG

 “Нурафшон” номи билан аталадиган оилавий мактабгача таълим муассасасида кичкинтойларнинг ўсиб-улғайиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Бугун 30 март куни “Нурафшон” оилавий МТМ нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.  Тадбирда маҳалла нуронийлари, кенг жамоатчилик вакиллари  ҳамда туман ҳокими С.Хамроев, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ў.Тиллаевлар иштирок этди.

IMG_0110.JPG

Дарҳақиқат, оилавий боғчаларнинг қулайлиги кўп. Биринчидан, хонадонингизнинг бўш турган жойидан унумли фойдаланасиз, маҳалладошларингизнинг фарзандларига таълим-тарбия берасиз, якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритасиз. Шунингдек, ота-оналар билан келишган ҳолда турли тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиб, қўшимча даромад ҳам олишингиз мумкин. Фақатгина бу соҳада етарли билим ва кўникмага эга бўлиб, баркамол авлод тарбиялашдаги масъулиятни ҳис қилсангиз, кифоя.

Фикр билдириш