Мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг бошланғич қисми ҳисобланади. У боланинг соғлом ва ривожланган шахс бўлиб шаклланишини таъминлаб, ўқишга бўлган иштиёқини уйғотиб, тизимли ўқитишга тайёрлаб боради. Шу боис, бугун мазкур масала давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралади.

IMG_0139.JPG

Туман марказида “Joy of babies” номли мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топшириш маросими катта хурсандчилик билан нишонланди.

IMG_0148.JPG

Тадбирда туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва маҳалла аҳли иштирокида ўтказилган тадбирда мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол тарбиялаш йўлида амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.

IMG_0176.JPG

Инвестиция дастури асосида 125 ўринга мўлжалланган муассаса қурилишига қарийб 4 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди. Бу ерда болажонларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароит яратилган. Машғулот хоналари зарур жиҳозлар, кўргазмали қуроллар, ўқув қўлланмалари билан таъминланган. Муассасада  5 та гуруҳга 150 нафар кичкинтой қамраб олинган.

IMG_0250.JPG

– Вилоятнинг энг чекка туманида болажонлар учун шундай замонавий боғча барпо этилишида эртамиз эгаларига қаратилаётган доимий эътиборнинг амалдаги ифодасини кўриш мумкин, – дейди Навоий вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ў.Тиллаев. – Президентимизнинг 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни 100 фоиз мактабгача таълим муассасасига қамраб олишга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди. Давлат, нодавлат, давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосидаги мактабгача таълим муассасалари кўпайиши баробарида, уларда таълим-тарбия жараёни ҳам давр талабига мос такомиллаштириб бориляпти. Мазкур боғчада ҳам барча шароит яратилган, кичкинтойларга инглиз ва рус тиллари  чуқур ўргатилади.

IMG_0234.JPG

“Joy of babies” МТМ очилиш маросимида туман ҳокими С.Хамроев иштирок этди ва сўзга чиқди.

IMG_0387.JPG

 

Фикр билдириш