Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг замон талаблари асосида билим олишларига кенг имкониятлар яратиш ҳамда иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларни аниқлаб, илм эгаллашга бўлган иштиёқини янада оширишда фанлар олимпиадасининг ўрни катта.

Вилоятимиз марказида икки давом этган фанлар олимпиадаси чинаккам иқтидорларни аниқлашга имкон яратди. Унда туман ва шаҳар босқичларида фахрли ўринларни қўлга киритган 9,10,11 – синфларнинг мингдан ортиқ ўқувчилари иштирок этди. Улар 16 та фан йўналишлари бўйича эгаллаган билимларини синовдан ўтказдилар.

IMG_0393.JPG

Билимлилар эгаллаган ўринларни таҳлил қиладиган бўлсак,  9-синф ўқувчилари 12 та, 10-синф ўқувчилари 5 та, 11-синф ўқувчилари 7 та  жами 24 та совринли ўринларни қўлга киритди. 

Шу тариқа Учқудуқ тумани умумий натижалар бўйича вилоят миқёсида фахрли 3 - ўринга эгалик қилди.

Туманимиздаги  ўқув муассасалари ўртасида 9-умумтаълим мактаби – 9 та совринли ўрин билан биринчи, 7 ва 20-умумтаълим мактаблари – 6 та совринли ўрин билан иккинчи, 3-умумтаълим мактаби – 2 та совринли ўрин билан учинчи ўринларни забт этди. 10-умумтаълим мактабида совринли ўрин -1 та.

IMG_0406.JPG

Эътиборлиси, 9 – мактабнинг ўқувчилари  Балерке Маҳмудова рус тили фанидан,  Жаннур Амангелдиева, Фариза Ордабаева, Гулперизат Қонарбаевалар қозоқ тили фанидан, 20 – мактабнинг ўқувчиси Гуласал Тожиева биология фанидан  ҳамда 7-мактабнинг ўқувчиси Ойбек Махсудов информатика фанидан фахрли 1-ўринни эгалади.

Шуни эслатиб ўтамиз: фанлар олимпиадасининг 1,2,3-ўрин совриндорлари  бўлган 11-синф ўқувчилари  беллашувнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Шундай қилиб, 9-мактабнинг Гулперизат Қонарбаева, 7-мактабнинг Ойбек Махсудов, 7-мактабнинг Беҳруз Эшпўлатов, 20-мактабнинг Ҳумоюн Нуримов, 9-мактабнинг Нурсулу Сатанова, 9-мактабнинг Жасмина Бекбергенова, 7-мактабнинг Севара Қўшшаева сингари ўқувчилари  фанлар олимпиадасининг республика босқичида Учқудуқ тумани шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Билимли ва иқтидорли ўқувчиларнинг бу каби ютуқларни қўлга киритишида уларнинг устозлари 9-мактаб ўқитувчилари Рита Аристанова, Норжон Собирова, Гулшат Муратова, 7-мактаб ўқитувчилари  Гулшод Жабборова, Зумрад Нуруллаева, Кумуш Йўлдошова ҳамда 20-мактаб ўқитувчиси Жамшид Йўлдошованинг саъй-ҳаракатлари  бисёр.

Куни-кеча фанлар олимпиадасининг вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этиб совринли натижаларни қайд этган 24 нафар ўқувчи туман халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Ихтиёр ҒАНИЕВ,

туман ХТБ бўлими бошлиғи ўринбосари.

Фикр билдириш