Яқинда 3-умумий ўрта таълим мактабида шахмат спорт туридан туман ҳокими соврини учун мусобақалар бўлиб ўтди. 2008-2014 йилларда туғилган болалар ўртасида ўтказилган мусобақаларда беш юз нафардан ортиқ ёш шахматчилар дона сурдилар.

Муросасиз кечган баҳсларда 3-ўрин 10-мактабнинг 2-синф ўқувчиси Паризода Абдуҳамидова, 2-ўрин 3-мактабнинг 2-синф ўқувчиси Самадбек Холмаматов, 1-ўрин 10-мактабнинг 1- синф ўқувчиси Беҳруз Исматуллаевга насиб этди.

IMG_0378.JPG

Беллашувларда муваффақиятли иштирок этган ёш шахматчилар туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Шахмат турнирини куза-тиб борган туман ҳокими С.Хамроев биринчи ўрин ғолиби Беҳруз Исматул-лаевга компьютер жамла-маси совға қилди.

Шаҳноза КАРИМОВА,

БЎСМ директор ўринбосари.

Фикр билдириш