Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими томонидан ўз фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб юрган оталарни аниқлаш ва алимент тўловларини ундириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Фарзанди олдидаги оталик бурчини буткул унутганлардан бири Баҳодир Жабборовдир(исми-шарифи ўзгартирилган).

242201332.jpg

У 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун масъул ва бурчли бўлса-да, ўтган йилнинг август ойидан буён алимент пулини тўламай келган. Натижада қарздорлик  3 млн. 289 минг 842 сўмни ташкил этган.

Бу хатти-ҳаракати билан у Ўзбекистон Республикаси МЖтК 47-4 моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган.

МИБ Учқудуқ туман бўлими томонидан ушбу ҳолат юзасидан Б.Жабборов айбдор деб топилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 33 - моддаси қўлланилиб, 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Дарвоқе, маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам шахс болага алимент тўламаса унда жиноий жавобгарликка тортилади.

Хуршид ИСМОИЛОВ,

МИБ Учқудуқ туман бўлими бошлиғи.

Фикр билдириш