Бугун учқудуқлик Гулзода Бўронова ва Роҳила Исмоилова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам пушаймонликдан ўзларини қўярга жой тополмаётганлари тайин.

Негаки, улар юртимизда ноқонуний валюта савдосига қарши кураш олиб борилаётгани, бу масалага қонуний тус берилиб, валюта савдоси банклар орқали эркин амалга оширилаётганини жуда яхши билишарди. Била туриб тиконни босишди.

5915467e806e4.jpg

Ҳуқуқбузарлар 9250 рубль ва 51 сомоний валюта қимматликларини “қора бозор” да айирбошлаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Гулзода Бўронова, Роҳила Исмоиловага Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 170-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Шу ўринда бир мулоҳаза. Аслида ноқонуний валюта савдосига қарши кураш кучайгани билан ҳануз бу иллатни таг-томири билан юлиб ташлай олмаяпмиз. Бу каби ноқонуний ишларга қарши барча бирдек курашсагина, кутилган натижага эришамиз.

А.Алланазаров,

департаментнинг  Учқудуқ туман бўлими инспектори.

Add new comment