25 май. Мамлакатимиздаги умумий ўрта таълим мактаблари битирувчилари қалбида ўзгача ҳис-ҳаяжон ҳукмрон. Чунки, улар қадрдон мактаб билан хайрлашиб катта ҳаётга йўлланма олмоқдалар. Шу муносабат билан барча ўқув даргоҳларида “Менинг мактабим – менинг уйим!” тадбирлари бўлиб ўтди. Шу куни мактаб ўқувчилари қалбида ҳис-ҳаяжон, ўзгача туйғу.

IMG_6363.jpg

Чунки туманимиздаги 19 та мактабда яна бир ўқув йили тугаб, “Сўнгги қўнғироқ” чалинди. Бунда 210 нафар битирувчи жонажон мактаби билан хайрлашиб мустақил ҳаётга қадам қўйди. Уларнинг қай бирлари касб-ҳунар эгаллаш мақсадида янги билим масканлари томон шошилса, яна бошқалари ўқишни олий таълимда давом эттиришни орзулайдилар. Бугун не-не орзу-умидлар оғушида қадрдон мактаб билан хайрлашаётган азиз битирувчилар, катта ҳаёт сари қўяётган қадамингиз қутлуғ бўлсин! Бундан кейинги ҳар ишингиз, сўз-амалларингиз ва ҳаттоки ўй-режаларингиз ҳам Ватан иқболи, эл саодати билан боғлиқ бўлишини тилаймиз.

Лобар ТУРДИҚУЛОВА,

туманимиздаги 7-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси.

Add new comment