Маълумки, жорий йилнинг 19 мартида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди.

47b7ae0fee74aa3e935ecafd69b089de.jpg

Унда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Яқинда Навоий вилояти судининг судьяси Нурали Рахмонов туманимиздаги 7-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, бу ерда ўқувчи-ёшларнинг таълим-тарбиясига берилаётган эътибор ва шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Ўз шахсий кутубхонасидан мазкур таълим даргоҳи кутубхонасига  китоблар тўпламини совға қилди.

Вилоят суди судьяси ўқувчилар ва педагоглар билан суҳбатлашар экан, бугунги адабий жараён ва мутолаа маданияти хусусида тўхталиб, китоб маънавиятни юксалтирувчи бебаҳо хазина эканини алоҳида таъкидлади.

Руслан ДЖЎРАЕВ,

фуқаролар ишлари бўйича Учқудуқ туман суди аппарат ходими.

Add new comment