Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги буйруғига асосан ўтказилган яна бир тадбир санъат йўналишида бўлиб ўтди. Танловнинг вилоят босқичида юз нафардан ортиқ ёш истеъдод эгалари амалий санъат, тасвирий санъат, театр ва рақс йўналишларида ўз иқтидор ва маҳоратларини намойиш этди.

Учқудуқ тумани шарафини ҳимоя қилган ўндан ортиқ иқтидорли ўқувчилардан Муҳаббат Қудратова ҳайкалтарошлик, Нигора Маликова миниатюра йўналишларида мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб, беллашувнинг республика босқичига йўлланма олдилар.

Шунингдек, туманимиз вакиллари театр йўналишида учинчи даражали, рақс, ранг тасвир ва графика йўналишларида фахрли иккинчи даражали диплом билан тақдирландилар.

Кўрик-танлов баҳс мунозараларга бой ва қизиқарли тарзда бўлиб ўтди.

Фикр билдириш