Яқинда туманимиздаги қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида битирувчиларга диплом топширишга бағишланган тантанали маросим ўтказилди.  Унда кенг  жамоатчилик вакиллари, ота-оналар иштирок этди.

коллаж-24-копия.jpg

-Бу йил 131 нафар йигит-қизлар, шундан 26 нафари имтиёзли диплом билан коллежни тамомламоқда, - дейди коллеж директори Бекзод Қодиров. - Битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 111 нафари билан тўрт томонлама шартномалар расмийлаштирилди. Уларнинг аксарияти  олий таълим муассасаларда ўқишни давом эттириш истагини билдирмоқда. Бу  ўзлари танлаган  соҳадаги билимларини янада ошириш демакдир.

Сув-газ таъминоти ва канализация тизимларини ўрнатиш, таъмирлаш ва ишлатиш устаси, электр станциялари ва электр тармоқлари ускуналарига хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва монтаж қилиш бўйича электромонтёр, бухгалтер, компьютер инженеринги техниги йўналишларида уч йил давомида назарий билимларини амалиёт билан боғлаган ҳолда олиб борган битирувчилар етуклик дипломини қўлларига олишаркан, устозлардан олган таълим ва тарбияларини келгуси ҳаёт йўлларида қўллашларини таъкидлашди.

Оқ йўл Сизга, азиз битирувчилар!

Замира ЖЎРАЕВА,

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги

касб-ҳунар коллежи директорининг маънавий-маърифий

ишлар бўйича ўринбосари.  

Add new comment