Шайтондан сўрабдилар:

Қандай одамларни яхши кўрасан?

-Мен олти тоифа одамни яхши кўраман. Биринчиси эрта турмаган одам, иккинчиси уйда бўлсин, меҳмондорчиликда бўлсин, косада овқат қолдирган одам, учинчиси пиёласидаги чойни тагида қолдириб тўкиб борган одам, тўртинчиси еяётган нонини тугатмай қолдириб кетган одам, бешинчиси кийимининг енгини киймай юрган одам, олтинчиси идишларни ювиқсиз қолдирган одам,-дебди шайтон.

-Нима учун бундай одамларни яхши кўрасан? – деб яна сўрашибди.

Биринчидан эрта турган одам менинг измимга юрмайди. Косасида овқат қолдирган одамнинг ризқи қийилади. Қолдирган овқатни тўкиб юборадилар, исроф. Пиёладаги чойни қолдириб тўкиб юборган одамнинг ярим ризқи қийилади, шунинг учун яхши кўраман. Еяётган нони чала қолдириб кетган одамни яхши кўришим сабабини қуйидаги воқеадан билиб оласиз.

Иккита ўртоқ бор экан, улар жуда иноқ, доим бирга юришар экан. Бири нонини қолдирмай ер, иккинчиси эса нонини доим чала қолдириб кетаверар экан. Кунлардан бир куни нонини қолдирмай еб кетадиган кишига "ўртоғингиз оғир касал”, деган хабар келибди. У ўртоғини кўргани бориб кўрсаки, жуда оғир. Ҳол-аҳвол сўраса: "Э ўртоқ, анчадан бери шундай оғир ётибман. Ризқим тугабдими, ҳатто овқат, нон, чой ҳам ўтмаяпти томоғимдан”,-дебди.

-Бир пиёла чой олиб келинглар,-дебди ҳол сўровчи. Сўнг чўнтагидан озгина нон олиб, келтирилган чойга тўғраб, беморга берибди.

-Ўртоқ, мана шуни енг-чи.

-Мен сизга айтдим-ку, чой ҳам, нон ҳам ўтмайди,-дебди бемор.

-Сиз нонни оғзингизга солиб кўринг,-деб илтимос қилибди меҳмон.-Балки ўтиб қолар?

Бемор нонини бемалол ебди. Шу тахлит оз-оз нон еб, бемор ўзига келибди ва ҳайратланиб бунинг сабабини сўрабди. Меҳмон касал бўлган ўртоғи қолдирган нонини доим чўнтагида сақлаб юрган ва ўша ўзининг қолдирган нонини тўғраб берган экан. Бемор ўз ризқини еб тузалган экан.

-Кийилмаган бўш енг ичига кириб олиб, у одамни ҳар кўйга соламан. Идиш ювмаганни яхши кўришимнинг сабаби ювилмай қолган идишлар менинг тувагимдир, уни макруҳ қилиб завқланаман. Идишларни тоза ювмай, қатрон қилмасдан, фарқига бормай ишлата берадилар.

Шайтон макри ҳар бир ёмон ишда ўзини кўрсатиб турар экан.

Фарида НУРМУРОДОВА.

Фикр билдириш