Мамлакатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 4 сентябрида имзоланган “Диний маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4436 – сонли қарори  аҳоли айниқса ёшларда диний экстремистик ғояларга қарши мафкуравий иммунитет шакллантиришда муҳим ўрин тутади.

Бугунги давра суҳбатимизда  туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий – маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Шамуратов ҳамда “Қизилқум” жомеъ-масжиди имом-хатиби А.Турдиев иштирок этиб, туманда диний мутаассиблик ва радикаллашувнинг олдини олиш ҳамда мавжуд вазиятни барқарорлаштириш  хусусида сўз юритдилар.

IMG_0002_0.jpg

Диний экстремизм инсоният билан бирга ХХI асрга кириб келган энг хавфли ижтимоий иллатлардан биридир. У мамлакат тараққиётининг муҳим тарихий омили бўлган фуқаролар аро ҳамжиҳатликка раҳна солади. Масаланинг ана шундай муҳим ва кечиктириб бўлмайдиган жиҳатларини эътиборга олган ҳолда муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган мазкур қарор жамият ҳаётига ўз вақтида тадбиқ этилган ҳуқуқий ҳужжатдир.

Юқоридаги фикримизни давом эттириб, ақидапарастлар нафақат ижтимоий ҳаётнинг сиёсий, иқтисодий ёки маданий соҳаларига зарар етказадилар балки жамиятга оммавий тарзда психологик босим ўтказиб, энг мудҳиш шакллардаги зўравонлик ва агрессивлик мафкурасини ёядилар, дейиш мумкин. Шу нуқтаи назардан, жамиятда диний асосда низолар чиқишига йўл қўймаслик, динни сиёсийлаштириш ва сохталаштириш орқали мамлакатдаги ижтимоий барқарорликни издан чиқаришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатнинг олдини олишда ушбу ҳуқуқий ҳужжат муҳим аҳамият касб этади.

10 бўлим 36 банддан иборат қарорда қатор вазифалар белгилаб берилган. Унга кўра, ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус берилиши, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилинишини, аҳолига носоғлом ақида сингдирилишини олдини олиш, миллий ва диний қадриятларга ҳурматни янада ошириш, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, жамиятда “Жаҳолатга қарши – маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш назарда тутилади.

Қарор тарғиботи доирасида корхона-ташкилотларда, ўқув муассасаларида ўтказилаётган тадбирлар ва давра суҳбатларида аҳолини, ёшларимизни диний экстремизм оқимлари таъсиридан асраш, шахс камолотида, хусусан эришиладиган барча ютуқларда асосий омил чуқур билим, юксак маънавият, ҳалол меҳнат  экани ҳақида айтилмоқда. Шу Ватанни севиш, уни кўз қорачиғидек асраш ҳар биримизнинг, ҳар бир ёшнинг бурчи эканлиги хусусида сўз юритилмоқда.

Ҳозирги кунда ёшларимиз келажагига хавф солаётган маънавий таҳдидлар қаторида, дин ниқобида, диний қадриятларимизни оёқ ости қилишга уринаётган мутаассиблик, экстремистик, миссионерлик ҳаракатлари жиддий ташвиш уйғотаётган экан ўз мустақил фикрига эга маънавияти юқори иродаси мустаҳкам фарзандларни камолга етказайлик. Бу йўналишдаги муҳим вазифаларни тўлақонли амалга оширишда ушбу қарор дастуриламал бўлиб хизмат қилади, албатта.

Add new comment