Бугун 4 ноябрь куни туман ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

IMG_0101.jpg

Сессия кун тартибида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят,  туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги 944-сонли қарор ижросини ташкил этиш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, халқ депутатлари Навоий вилояти ва Учқудуқ тумани Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказувчи Ягона участка сайлов комиссиялари  аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида ва бошқа кўплаб масалаларни муҳокама қилдилар.

IMG_0098.jpg

Мажлис кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман ҳокими С.Хамроев,  туман сайлов комиссияси раиси Ж.Шарофов, халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия раиси Н.Нажмиддинова, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Учқудуқ туман Халқ қабулхонаси мудири С.Амонов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари А.Эргашев,  Учқудуқ туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш  инспекцияси бошлиғи Н.Насриддиновлар сўзга чиқдилар.

Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдаги қирқ иккинчи сессиясини туман ҳокими, кенгаш раиси С.Хамроев бошқариб борди.

Мажлисда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.

Add new comment