Шимолий Кон бошқармаси бўлинмаларида  февраль ойи Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросини кенг ва атрофлича ўрганиш ойлиги деб эълон қилинган . Ана шу мақсадда жойларда улуғ мутафаккирлар туғилган кун муносабати билан  ишчи-хизматчилар билан  Навоийхонлик ва Бобурхонлик   кечалари ташкил этилмоқда.Ана шундай тадбир ШКБга қарашли    меҳнат шароитларини назорат қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш марказий лабораторияси (ЦЛКУТ)да ўтказилди. Унда иштирокчилар Алишер Навоий ижодидан намуналар ўқишди.Тадбирда Шимолий кон бошқармаси кадрлар бўлими маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Умрзоқ Бадалов қатнашиб,  улуғ бобокалонимиз меросининг ёшлар таълим-тарбиясидаги муҳим ўрни, қолаверса  асарларида илгари сурилган ғоялар бугунги кунда ўз аҳамиятини йўқотмаганлигини таъкидлади.

ШКБ ахборот хизмати.

 

 

м

Add new comment