Муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига қилган Мурожаатномасида «2020 йил – Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили» деб эълон қилинди. Бу номланиш бугунги юқори фан технологияларнинг ривожланишига ҳамоҳанг қабул қилинган ҳаракат деб биламан. Илм-маърифатсиз кишидан янги креатив ғояларни кутиш қийин шунинг учун бугунги кунда юртимизда илмга бўлган муносабат бутунлай ўзгарди.Рақамли иқтисодиёт тушунчаси бу янги термин ҳисобланиб,

IMG_8083.JPG

20 асрнинг охири 1995 йилларда кириб келган. Рақамли иқтисодиётни оддий қилиб тушунтирганда иқтисодий фаолиятни асосланган юқори рақамли технологияларда олиб бориш яъни барча хизматлар ва маҳсулотлар ҳисоб китобини электрон пул рақамли технологиялари орқали бажариш. Электрон бизнесни ташкил қилиш.Бугун биз учқудуқликлар ҳам бундан фойдаланаяпмиз. Масалан, харидорга пойафзал керак. Уни бозорга тушиб ўзи бевосита танласа ва нақд пулга сотиб олса, бу анъанавий иқтисод. Телеграмдаги бирон савдо боти орқали ўзига маъқул товарни танлаб, товар эгасига пулни электрон тўлов тизими орқали тўлаш ва товарни етказиб бериш хизмати орқали олиш – рақамли иқтисодиёт дейилади. Бу масалани энг содда маиший мисол орқали тушунтиришдир. Аслида, ҳаммамиз аллақачон рақамли иқтисодиёт ичидамиз, унинг қулайликларидан фойдаланамиз. Масалан, ойликларимиз пластик карталарга тушади, электрон тўлов орқали коммунал хизматлар, телефон, интернет ва бошқа маҳсулот ва хизматларга тўлов қиламиз, электрон тарзда солиқ декларацияси топширамиз, картадан картага пул узатамиз, уйга таом буюртма қиламиз ...Рақамли иқтисодиёт – бу нолдан бошлаб яратилиши лозим бўлган қандайдир бошқача иқтисодиёт эмас. Бу янги технологиялар, платформалар ва бизнес моделлари яратиш ва уларни кундалик ҳаётга жорий этиш орқали мавжуд иқтисодиётни янгича тизимга кўчириш деганидир. Президентимиз мурожаатномаларида электрон ҳукумат бўйича ҳам бир қанча ишларни амалга ошириш ҳам назарда тутилган ва биз ёшлар бунга кўмакдош бўлишимиз зарур. Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда замон талабига жавоб берадиган маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш марказларини ҳамда юқори тезликда ишловчи телекоммуникация технологиялари жорий қилишимиз зарур. Бугунги кунда Навоий кон металлургия комбинатида ҳам ана шундай рақамли иктисодиётни тушуна оладиган топ менеджерлар босқичма босқич ривожлантириб келинмокда. Ва мен IT соҳани вакили сифатида ишлаб чиқаришимизни автоматлаштиришда жамоамиз билан шуғулланаяпмиз. Чунки, ахборот технологиялари орқали ҳисоботларни онлайн тезда кўриш, хулоса чиқариш ва энг асосийси шаффофликни таъминлаш,  халқ ва замонамизни талаби ҳамдир.Рақамли иқтисодиёт коррупция ва «қора иқтисодиёт»нинг асосий кушандасидир. Негаки, рақамлар ҳамма нарсани муҳрлайди, хотирада сақлайди, керак пайтда маълумотларни тез тақдим этади. Бундай шароитда бирон маълумотни яшириш, яширин битимлар тузиш, у ёки бу фаолият ҳақида тўлиқ ахборот бермасликнинг иложи йўқ, компьютер ҳаммасини намоён қилиб қўяди.Маълумотлар кўплиги ва тизимлилиги ёлғон ва қинғир ишларга йўл бермайди, чунки тизимни алдаш имконсиз. Натижада  маблағларни ўғирлаш, самарасиз ва мақсадсиз сарфлаш, ошириб ё яшириб кўрсатиш имкони қолмайди. Бу эса иқтисодиётга легал маблағлар оқимини оширади, солиқлар ўз вақтида ва тўғри тўланади, бюджет тақсимоти очиқ бўлади, ижтимоий соҳага йўналтирилган маблағлар ўғирланмайди, мактаблар, касалхоналар, йўлларга ажратилган пуллар тўлиқ етиб боради. Давлатнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўлини танлаганлиги ахборот технологиялари соҳасида ва умуман, электрон ҳужжатлар айланмаси соҳасида янги йўналишлар очиб беради. «Рақамли технологиялар» томон бурилишга бутун жаҳон интернет тармоғи ва сифатли алоқанинг ривожланиши сабабчи бўлди.

Баҳриддин Бозоров,

ШКБ ахборот-коммуникацион технологиялари маркази бошлиғи.

Add new comment