Учқудуқ туман халқ таълими бўлимига қарашли 11 та умумтаълим мактабига Жанубий Кореянинг “Eximbank” маблағлари ҳисобидан компьютер жамламалари олиб келинди. Энг сўнгги русумдаги компьютер жамламалари қуйидаги ўқув муассасаларига берилди. 3-мактабга - 16 дона, 5-мактабга - 13 дона, 7-мактабга - 16 дона, 8-мактабга - 11 дона, 11-мактабга - 13 дона, 13-мактабга - 13 дона, 15-мактабга - 13 дона, 16-мактабга - 11 дона, 18-мактабга -13 дона, 19-мактабга -11 дона жами 143 дона компьютер 11 тўпламдан иборат.

photo_2020-08-14_15-19-54.jpg

Куни кеча туман ҳокими С.Хамроев мазкур мактабларда бўлиб, локаль сеть тарзида уланган компьютер синф хоналарини кўздан кечирди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган «Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойи-ҳаси доирасида туман ёшларининг иштироки жуда қониқарсиз эканлигини таъкидлади. Шу вақт оралиғида бор йўғи 40 нафар ўқувчининг «One million Uzbek Coders» лойиҳаси машғулотларида иштирок этиб, сертификатга эга бўлгани бу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг кўплигидан далолатдир. Негаки, туман аҳолисининг 63 фоизини ёшлар ташкил қилади. Уларни замонавий ах-борот технологияларига кенг жалб қилиш, уларга дастурий маҳсулот яратиш ва аутсоринг хизматларини кўрсатишга кўмаклашиш орқали иш билан таъминлаш бугуннинг муҳим вазифаларидан бири эканлигини қайд этди. Шунингдек, информатика фани ўқитувчилари малакасини ошириш энг муҳим масала эканлигини айтиб, онлайн мастер класс машғулотлар ўтказиш юзасидан топшириқлар берди. Маълумот ўрнида: «Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳаси АҚШнинг «Yudasiti» онлайн ўқув платформасида, 4 та дастурлаш йўналишда олиб бори-лади. Булар андроид, маълумотлар таҳлили, фулстек ва фронтенддир. Бу курсларда ёшидан қатъи назар, барча иштирок этиши мумкин. Курслар бепул. Ўқиш якунида битирувчиларга сертификат берилади.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Add new comment