АҚШлик олимларнинг таъкидлашича, пиёда юриш инсон учун энг фойдали бўлиб, у тушкунликни йўқотиб қон босимини меъёрга солувчи энг яхши воситадир.

Ҳа, бу фикрни тиббиёт ходимлари ҳам маъқуллашади. Пиёда юриш ҳамма ёшдаги инсонлар учун бирдек фойдали экан. Киши соғлом бўлиши учун фитнесга ёки бошқа махсус спорт турига бориб, пул тўлаш ўрнига кун давомида бир неча дақиқа пиёда юриб, ўша пулларни тежаш билан бирга соғлигини ҳам тиклай олади.

Инсон пиёда юриши натижасида мушаклар ҳамда қон томирларининг фаолияти яхшиланишини мутахассислар бот-бот такрорлашмоқда.

Фикр билдириш