Учқудуқ туманига кираверишдаги  рамзий  “Учқудуқ” ёнида  5x10 метр ҳажмда  Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи  ўрнатилди.

35 метр баландликда ҳилпираётган байроқ «Орзу» истироҳат боғига  янада кўрк ва салобат  бағишлаган.

11_0.jpg

Улкан флагштокнинг бир томонида рамзий учта қудуқ,  бир томонида туялар карвони яна бир томонида  “Орзу” истироҳат боғи бор.

Аҳолининг сайлгоҳига айланиб  улгурган  бу майдонда ўрнатилган мазкур байроқ  халқимизнинг  кайфиятини кўтариб,  учқудуқликларга Янги йил байрами совғаси бўлди.

Фикр билдириш