Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Ана шундай байрам тадбирлардан бири Учқудуқ туманида ташкил этилди. “Учқудуқ” маданият уйида бўлиб ўтган байрам тадбирида туман кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, корхона-ташкилот ва муассаса мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

photo_2020-12-07_15-38-41.jpg

«Констиутция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати» мавзусида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Тадбирда таъкидланганидек, Асосий қонунимиз ўзининг тамойиллари ва қоидалари билан мамлакатимиз тақдири, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашда муҳим ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратиш Конституциямизнинг асосий мақсади ҳисобланади. Тадбирда туманимиздаги 20-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Констититуциясини улуғловчи шеърлар билан бирга Асосий қонунни моддалари ёд айтилди.

photo_2020-12-07_14-48-09.jpg

Шунингдек, 99818-сонли ҳарбий қисм зобит ва аскарларининг кўргазмали чиқишларини тадбир иштирокчилари катта қизиқиш билан томоша қилдилар. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбирида туман ҳокими С.Хамроев, туман прокурори Р.Рахматовлар сўзга чиқишди. Байрам муносабати билан бир гуруҳ учқудуқлик фидойи ва фаоллар туман ҳокими фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. “Учқудуқ” ва “Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоларининг дилтортар куй-қўшиқлари байрам иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.

Гулабаҳор ҚУРБОНОВА, таълим, фан ва маданият ходимлари

касаба уюшмаси Учқудуқ туман кенгаши раиси.

Add new comment