Кунлардан бирида донологи билан донг таратган шоҳ ҳузурига бир йигит келиб, ундан сўради:
-Одил ҳукмдор, менга айтингчи, дунёда ўзи озодлик борми?
-Озодлик дейсанми?-унга сўз қотибди шоҳ.-Аввал айтчи, оёғинг нечта?
Йигит шоҳнинг бу саволидан ажабланиб ўзига бир қур қараб олибди.
-Иккита, ҳукмдор,-дебди сўнг.
-Бир оёқда тура оласанми?
-Тура оламан.
-Унда бир уриниб кўр-чи? Фақат қайси бирида туришини аниқлаб ол: ўнгидами, чапидами?
Йигит бироз ўйланиб, сўнг бор оғирлигини ўнг оёғига тўплаб, сўлини кўтарди.
-Яхши,-деди шоҳ.-Энди иккинчи оёғингни ҳам кўтар-чи?
-Қандай қилиб? Бунинг иложи йўқ-ку, шоҳим.
-Ана кўрдингми! Мана шу озодлик. Сен биринчи қарорингни бажаргунингча озодсан, сўнг бу ҳам якун топади.
 

Add new comment