Инглиз қўшинларига қарши жангда яраланган қайлиғининг қуроли билан ўт очаётган аёлнинг 1972 йилдаги Ирландияда олинган сурати. Аёл ярадор қайлиғини машинада хавфсиз жойга олиб боргач, инглиз аскарлари билан охиригача жанг қилади ва ўлдирилади. Инглизлар қўмондони аскарларининг ёлғиз бир аёл билан урушганликларини билгач, аскарларга аёлга тегинмаслик ҳақида буйруқ, ирландларга эса уни ҳурмат билан кўмишига руҳсат беради.  Қўмондоннинг уятдан титраган лабларидан ўша пайт шу сўзлар тўкилади: "Биз бизни парвойига ҳам илмаган бир қиролича учун жанга кирдик. Бу аёл эса ўз севгилиси учун ўлимнинг кўзига тик боқиб охиригача урушди".
Ирландия матбуоти мазкур суратни мамлакатдаги анъанавий Аёллар байрами учун чиқарилган журнал муқовасига олди ва сурат тагига қуйидагича ёзди:
"Кунлардан бир кун, иродали бир аёлни севиб қолгудек бўлсанг, асло чўчима. Чунки, вақти келганда у сенинг ягона армиянг бўлиши мумкин".
 

Add new comment