Ўзбекистон терроризм, экстремизм ва радикализм мафкурасига қарши кураш борасида ҳамиша принципиал позицияга эга бўлиб келган. Бундай хавф-хатарларга қарши фақат куч ишлатиш усуллари билан эмас, балки биринчи навбатда, айниқса ёшлар ўртасида, зўравонликни келтириб чиқарадиган жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш лозим.

Ш. Мирзиёев

11-25-10-11-45.png

Дин кишиларни ҳамиша яхшиликка, эзгу ишларга чорлаган. Жумладан, ота-боболаримизнинг муқаддас эътиқоди бўлган ислом дини билан бирга бошқа самовий динлар ҳам юксак инсоний фазилатларнинг шаклланишига хизмат қилган. Экстремистик ҳаракатларнинг энг қуйи табақаси кўпинча сиёсий тусга эга бўлмаган, майда зўрлик ва инсонлар содир этадиган унсурлар билан боғлиқ бўлади. Бундай зўрликнинг сиёсийлаштирилиши терроризм томон қўйилган биринчи қадам бўлади. VIII аср бошларида арабларга қарши курашган Хоразм шаҳзодаси Хурзод, Самарқанд султони Мирзо Улуғбек ҳам терроризм қурбони бўлдилар. Жадидчилик ҳаракати намоёндалари Чўлпон, Фитрат, Қодирий каби илғор шахслар ҳам терроризм қурбони бўлган эдилар. 1937-1939 йилларда Ўзбекистон НКВДси томонидан 40.000 киши қамалиб, 36.800 киши судланди ва олти мингдан зиёд кишининг қатл этилиши оммавий террор эди. Инсоният тарихи шундан гувоҳлик берадики, ҳар бир даврда мудҳиш жараёнларга жамики инсоният қарши курашни амалга ошириб келган-ки, бугунги кунда ҳам бундайин диний экстремистик ва терористик ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган қабиҳ ҳодисаларга бутун дунё ҳамжимияти биргаликда кураш олиб бормоқда. Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида «Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади» – деган эди. 2018 йилнинг 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюциянинг қабул қилиниши Президентимиз илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодаси бўлди. Ушбу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилган яна бир муҳим қадамлардан бири бўлди.

Абдижалол ТУРДИЕВ, “Қизилқум” жомеъ-масжиди имом-хатиби.

Add new comment