Туман ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар ва ис газидан заҳарланишлар ва бошқа фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли хонадонлари, корхона ва ташкилотларда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шунга қарамасдан фуқароларнинг лоқайдлиги ва эътиборсизлиги сабаб ёнғинлар ҳамон учраб турибди. 2020 йилнинг 10 ойи давомида туман ҳудудида 7 та ёнғин ҳодисаси қайд қилинган, келгусида бу каби ёнғинларнинг олдини олиш фуқаролар ҳаёти ва мол - мулкини ёнғиндан сақлашда сиз азиз фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни сўраймиз.

736_736_95_3714121581.jpg

Бунда хонадонингизда ва иш ўрнингизда ностандарт электр ва газ ускуналаридан фойдаланмаслик, иш вақти тугагандан кейин электр ускуналарини электр манбаидан узиб кетиш, газдан хонадонларни иситиш мақсадида фойдаланмаслик, ёш болаларни уйда қаровсиз қолдирмаслик, хонадондаги иситиш печининг мўриконларини тозалаш ёнғинларнинг олдини олишда муҳим қоидалар саналади. Ҳурматли ҳамюртлар, корхонами, уй шароити, меҳнат ташкилотидами, маҳалла кўйми, қаерда бўлсак ҳам ўзимизни, мол-мулкимизни, яқинларимизни ёнғин хавфсизлигидан асрайлик. Зеро, биргина бефарқлик, беэътиборлик жамиятни катта талафотларга олиб келади. Ўз уйимизни ўзимиз асрайлик. Шунда, албатта, жамиятимиз, ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшган бўламиз!.

Ғайрат УРАЛОВ, Учқудуқ тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, майор.

Add new comment