Яқинда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов “КЕLАJАК” ёшлар марказида учқудуқлик ёшлар билан учрашди. Самимий ва таассуротларга бой тарзда кечган мулоқотларда учқудуқлик ижодкор ёшларнинг “Сени куйлайман, Ватан” баёзининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Ижод намуналари ёшлар баёзидан ўрин олган ўқувчилар шеърларидан намуналар ёд айтдилар. Бугун саҳифамизда ана шу ўқувчиларни шеърларидан намуналар бермоқдамиз. Тўғри, ҳали уларнинг ёзганларида жузъий камчиликлар етарли. Лекин бадиий адабиётга китоб мутолаасига меҳр қўйган ёшларни интилишларига қанот, изланишларига саодат бўлмоқлик, сизу бизнинг энг муҳим вазифамиздир. 

12_0.jpg

Жаҳонгир ЎКТАМОВ,

20-мактабнинг 11-“Б” синф ўқувчиси.

Табиатни йўқ қилмоқда инсон

Минг йилларким яралган олам,

Инсонларга бермоқда жонин.

Ҳар нимаки яратса олам,

Яратмоқда инсонлар учун

. Аммо ўша башарнинг ўзи,

Йўқ қилмоқда ажиб бўстонни.

Қани энди имконим бўлса,

Яшнатардим олам-осмонни.

Керак бўлса бериб ҳаётим,

Қайтарардим унга ҳаётин.

Аммо ёлғиз отнинг донғи йўқ,

Биргаликда катта –куч ёлқин.

***

Тошхонова Рухшона, 20-мактабнинг

8 - синф ўқувчиси.

Наврўз айёми

Бугун элим учун янгича кундир,

Бугун янгиланиш яшариш куни.

Ой ила қуёшнинг дўстлашиш куни,

Бугун кун ўзгача - Наврўз айёми.

Яшариш кунида бизлар шод - хуррам,

Рақс- у, қўшиқлар баралла янграр.

Жамалаклар шодаси, шодон кулгулар,

Байрам навосига завқ-у шавқ қўшар.

Наврўз айёмнинг энг завқли чоғи,

Одамлар жам бўлиб тилашар тилак.

Сумалак- орзулар қозони каби,

Халқ-у миллатларга улашар шодлик.

Наврўз келиб янгиланар жумлаи - жаҳон,

Наврўз сабаб ушалади барча орзулар.

Кўнгилларга кириб келар янгича шодлик,

Бахт-у омад, янги зафар, ўзгача шукуҳ.

****

Ризақулова Гуласал, 20-мактабнинг

10-синф ўқувчиси.

Адабиёт

Адабиёт сен иймонсан танда жонсан,

Вужудимда айлангувчи руҳ ҳам ўзинг.

Сен Ойбекдан қолган - “Қутлуғ қонсан”,

Башарият китобида ўчмас сўзинг.

Қодирийнинг енгилмаган юрагисан,

Ё Чўлпоннинг “Кундуз”ида қолган армон.

Андерсеннинг ёзилмаган эртагисан,

Ғафур Ғулом “Шум бола”си сенга ўғлон.

Адабиёт, сен тарихсан сен келажак,

Кўксим ичра яшаётган митти жонсан.

Сен Навоий қаламидан томиб чак-чак,

Авлодларга оқиб турган бир уммонсан.

Баҳор Тоғларда лолалар бошин кўтарди,

Қирларда майсалар гилам тўшади.

Ирмоқлар севинчдан жўшиб тошади,

Келдингми биз сени соғиндик, баҳор?!

Боғлардан чечаклар узсам майлими?

Бошимга гулчамбар тақсам майлими?

Ўсмалар қўйиб шод кулсам майлими?

Келдингми биз сени соғиндик, баҳор?!

 

Add new comment