Фуқаролар йиғинларида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимни самарали жорий этиш ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлашда натижадорликка эришиш, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида Учқудуқ туманидаги маҳаллалар орасида “Обод ва хавфсиз маҳалла” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томоинидан ташкиллаштирилган танловнинг туман босқичида маҳалла институтини аҳолининг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, унинг роли ва аҳамиятини ошириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, маҳаллаларда ва оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан узлуксиз, тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг  роли ва мавқеини янада ошириш ҳамда вазифаларининг амалий самарадорлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

55555.jpg

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

- “Энг фидойи маҳалла раиси”;

- “Фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича энг фаол ўринбосари”;

“Маҳалла раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича энг маҳоратли ўринбосари”;

“Фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича энг фаол ўринбосари”;

“Маҳалла раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ташаббускор маслаҳатчиси”;

“Маҳалла раисининг ёшлар масалалари бўйича энг жонкуяр маслаҳатчиси”;

“Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича энг маҳоратли мутахассис”;

 “Энг самарали оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси раиси”;

“Маҳаллалардаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг энг жонкуяр аъзоси”;

“Маҳаллалардаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаларининг ташаббускор фаоли”;

“Ибратли хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия раиси”;

33333.jpg

“Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоат назорати бўйича энг фаол комиссия раиси”;

“Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш
ва кўкаламзорлаштириш бўйича энг фаол комиссия раиси”;

“Аҳоли бандлигига кўмаклашувчи энг фаол ходим”;

“Ободонлаштириш ва қўкаламзорлаштиришнинг энг жонкуяр ходими”;

“Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати жонкуяр ходими”

“Энг фидоий соғлиқни сақлаш ходими”;

“Энг жонкуяр спорт мураббийи”;

“Баркамол авлод етакчиси”;

“Энг фидоий маърифат тарқатувчиси”;

“Энгфаолкасабауюшмасиетакчиси”;

“Оммавий ахборот воситаларининг энг фаол тарғиботчиси”

“Энг фидойи сектор раҳбари”.

44444.jpg

Танловнинг туман босқичида ғолибликни қўлга киритган маҳаллалар  танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритиб, Учқудуқ туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар

Add new comment