Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллигига  

 

Қуролли Кучларимизнинг 29 йиллик тарихига назар ташлайдиган бўлсак, миллий армиямизни тубдан ислоҳ қилиш борасида олиб борилган ишлар самарасида бугунги кунда Ватанни ҳимоя қилиш шарафли касбга айланганини кўришимиз мумкин.

3

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидан келиб  99818 сонли ҳарбий қисмда ўз йигитлик бурчини шараф билан ўтаётган оддий аскар Аброр Холмуродов ҳам бошқа сафдошлари сингари шу фикрда. «Кўча-куйда ҳарбий либосдаги йигитларга ҳавас ва ҳурмат билан қарайдиган эдик. Бугун ўзим ҳам тақдирини  юрт ҳимояси билан боғлаган юрт ўғлонлари билан бир сафда  Юртбошимиз меҳрини, эътиборини, ғамхўрлигини юракдан ҳис қилиб хизматни аъло даражада ўтамоқдаман!»

Ҳарбий қисмда  муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 84 нафар аскар ва зобитлар  шунингдек  ҳарбий хизматчилар учун барча шарт-шароитлар  яратилган. Куни-кеча  автомобил техникалари учун сарой, аскарлар ошхонаси ва ҳаммоми капитал таъмирдан чиқарилиб, янгидан жиҳозланиб, фойдаланишга берилгани фикримизнинг ёрқин далилидир.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги, 14 январь - «Ватан ҳимоячилари куни»  олдидан фойдаланишга топширилган бу  бино ва иншоотлар ҳарбий қисм шахсий таркиби ҳамда аскар ва зобитларга байрам совғаси бўлди.

4

Биноларни фойдаланишга топширишга бағишланган тадбирда Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондони, полковник Журъат Якубов, Учқудуқ туман хокими Соли Хамроев, Шимолий кон бошқармаси директори Яркин Шакаровлар иштирок этди ва сўзга чиқдилар.

Мазкур биноларни таъмирлаш ва жиҳозлашга  катта ҳисса қўшган ишчи ва ҳарбий хизматчиларнинг бир гуруҳи  ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги томонидан 99818 - ҳарбий қисмга хизматда фойдаланиш учун НEХ1А-3 русумли автомашинаси берилди.

Тадбирда ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари, намойиш этилган концерт дастури барчага бирдек манзур бўлди.

Райҳон Қодирова

Add new comment