Камбағаллик – бу ҳаёт учун муҳим бўлган, энг зарур минимал эҳтиёжларни қондира олмайдиган, ишга лаёқатли бўлиб, ўзи хоҳлаган ишларни давом эттириши мумкин бўлмаган шахс ёки ижтимоий гуруҳни иқтисодий ҳолатининг ўзига хос хусусиятидир.

Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш бўйича Жаҳон банки ва БМТ Тараққиёт дастури билан биргаликда дастур ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Уни амалга ошириш учун 700 миллион доллар маблағ йўналтирилади.

Муҳтарам Президентимизнинг шахсан раислигида ўтказилиб келинаётган видеоселектор йиғилишларида тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.

6_1.jpg

«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Республикамиз бўйича 12-15 фоиз ёки 4-5 миллион аҳолимиз камбағал. Бу уларнинг бир кунлик даромади 10-13 минг сўмдан ошмаяпти, дегани. Ёки бир оилада машина ҳам, чорва ҳам бўлиши мумкин, лекин бир киши оғир касал бўлса, оила даромадининг камида 70 фоизи уни даволатишга кетади. Хўш бундай оилани ўзига тўқ дейиш мумкинми? Президент сифатида мени одамларимизнинг овқатланиши, даволаниши, болаларини ўқитиши, кийинтириши каби ҳаётий эҳтиёжлари нима бўлаяпти, деган савол ҳар куни қийнайди», – деганди ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев.

Учқудуқ туманида жами аҳоли сони  37 579 нафар, эҳтиёжманд аҳоли сони 4 400 нафарни ташкил этади. Жами хонадонлар сони 11 589 тани ташкил этиб, шундан 1 099 таси камбағал хонадонлар сифатида рўйхатга олинган. Таҳлил қилинганда, улардан эҳтиёжманд хонадонлар аъзолари сони 4400 нафар, шундан боқувчисини йўқотганлар сони 329 тани, ёлғиз қариялар сони 21 нафар, ногиронлар сони 679 нафар, вояга етмаганлар сони 2212 нафар, меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони 1159 нафар, жами нафақа олувчи хонадонлар сони 23 та, шундан уларда яшовчи аҳоли сони  73 нафар, шундан
2 ёшгача бола парвариши бўйича хонадонлар сони 7 та, уларда яшовчи аҳоли сони 22 нафар, 14 ёшгача болали оилалар бўйича хонадонлар сони 9 та, шундан уларда яшовчи аҳоли сони 28 нафар, моддий ёрдам олувчи хонадонлар сони 7 та, шундан уларда яшовчи аҳоли сони 23 нафарни ташкил этган бўлса, нафақа олмайдиган хонадонлар сони 1076 та, шундан уларда яшовчи аҳоли сони 4323 нафарни ташкил этади.

Тумандаги камбағал, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила аъзоларининг 95 нафарига чорвачилик билан шуғулланишлари учун 2315,0 млн. сўм, 18 нафарига паррандачилик йўналишида 62,0 млн. сўм, 1  нафарига иссиқхона ташкил қилиш учун 20,0 млн. сўм, 6 нафарига тикувчилик йўналишида 60,0 млн. сўмлик,  11 нафарига ҳунармандчилик йўналишида 371,0 млн. сўм, 10 нафарига эса тадбиркорликнинг бошқа турлари билан шуғулланишлари учун 316,0 млн.сўм  имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

«Saxovat.argos.uz» ахборот тизими маълумотига кўра, 1099 та оилалар ҳолидан хабар олиниб, 1 млрд 822,9 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 9,5 млн. сўмлик бошқа моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий 29 июлидаги ПФ-346 қарорига асосан  Қурбон ҳайити байрами муносабати 205 та камбағал ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Уларга  138,0 млн. сўмлик бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038 қарорига асосан 143 та камбағал ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Улардаги  554 нафар кишилар ҳолидан хабар олиниб 121,9 млн. сўмлик  бир марталик  моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги ПҚ-4815 сонли фармонига асосан камбағал ижтимоий ҳимояга муҳтож   бўлган 172 та оилаларнинг 311 нафар 16 ёшга тўлмаган болалари учун 155,5 млн. сўмлик бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди. 182 нафар камбағал фуқароларга 136,7  млн. сўм  иш ҳаққи йўналтирилиб, жамоат ишларига жалб этилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига 289 нафар, йўл инфратузилмаси объектларига 457 нафар, ободонлаштиришга 32 нафар, бошқа турдаги йўналишларга 360 нафар ҳамда якка ёлғиз фуқароларга кўмаклашишга 21 нафар фуқаро жалб этилиб,  иш ўринлари банд этилди.

Мухтасар айтганда, муҳтож одамларга тўғридан-тўғри молиявий ёки табиий ёрдам кўрсатиш орқали қашшоқлик муаммосини ҳал қилишда жиддий ижобий натижага эришиш мумкин эмаслиги аён бўлади. Албатта, аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш зарур, аммо камбағалликнинг турли хил сабабларини ҳисобга олган ҳолда, унга қарши курашда ҳар қандай муҳим ютуқларга одамлар ўзларининг моддий муаммоларини мустақил ҳал эта оладиган ва ўзларини зарур даромадлари билан таъминлайдиган шароитлар яратилгандагина эришиш мумкин.

Феруз ШОКИРОВ,

иқтисодий тараққиёт

ва камбағалликни қисқартириш туман

бўлими бошлиғи ўринбосари.

Add new comment