Ўзбекистонда февраль ойида барча ҳудудлардаги рақамли узатгич қурилмаларда режали профилактика ишлари олиб борилади. Бу ҳақда «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» матбуот хизмати хабар берди.

Профилактика ишлари «РРТМ» корхонасининг телерадиоэшиттириш техник воситаларининг узлуксиз ва соз ҳолатда ишлашини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Шу муносабат билан баъзи телеканалларнинг вақтинча тўхталишлари кузатилиши мумкин, жумладан:

  • 1—5, 8—10 февраль кунлари соат 01:00 дан 06:00 гача — давлат телеканаллари;
  • 15—19 февраль кунлари соат 01:00 дан 06:00 гача — маҳаллий, нодавлат ва тижорат Uzdigital телеканаллари.

Тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.

Add new comment