Юртимизда ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг замон талаблари асосида билим олишларига кенг имконият яратиш ҳамда иқтидорли ва қобилиятли ёшларни аниқлаб, илм эгаллашга бўлган рағбат ва иштиёқини янада оширишда фанлар олимпиадасининг ўрни муҳим.

Учқудуқ туманида ҳам фанлар олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказишга олдиндан пухта тайёргарлик кўрилди. Икки кун давомида ўтказилган фанлар олимпиадасида чинаккам иқтидорли ёшларни аниқлаб олишга имкон яратди.

20.jpg

413 нафар ўқувчи 13-16 та фан йўналишида  эгаллаган билимларини синовдан ўтказдилар.  9 – синф ўқувчилари ўртасида 44 нафар, 10-синф ўқувчилари ўртасида 40 нафар, 11-синф ўқувчилари ўртасида 29 нафар энг билимдон ўқувчилар ғолибликни қўлга киритдилар.

Фанлар олимпиадаси туман босқичи сарҳисоби шуни кўрсатмоқдаки, 20-мактаб 40 та совринли ўрин билан биринчи, 7-мактаб 31 та совринли ўрин билан иккинчи, 9-мактаб 15 та совринли ўрин билан учинчи ўринни қўлга киритдилар.

- Устозим билан фанлар олимпиадасининг туман босқичига тайёргарлик кўриш жараёнида ўтилган мавзуларни такрорладик, - дейди 20-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Асрбек Аминов, - Мактабимизда билим олишимиз учун барча шарт-шароитлар яратилган. Галдаги вазифамиз олимпиаданинг вилоят ва республика босқичларида юқори натижаларни кўрсатишдан иборатдир.

Фанлар олимпиадасининг туман босқичида фахрли биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритган иқтидорли ўқувчилар туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Фикр билдириш