Ўзбек тилини мумтозлик даражасига кўтарган сиймо мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

36.jpg

Сана муносабати билан спортнинг эркин кураш туридан ўтказилган мусобақаларга Учқудуқ тумани мезбонлик қилди. Республика миқёсида 28-30 январь кунлари бўлиб ўтган мазкур беллашувларда Навоий, Самарқанд вилоятларидан 300 нафарга яқин спортчилар иштирок этди.

37.jpg

2003-2004-2005-2007-2008-2010 йилларда туғилган болалар қатнашган мусобақалар кескин баҳслар асосида кечди. Умумжамоа ҳисобидан фахрли биринчи ўрин учқудуқлик, иккинчи ўрин навоийлик, учинчи ўрин самарқандлик полвонларга насиб этди. “Спорт соғлик гарови” шиори остида бўлиб ўтган хотира турнири иштирокчи ва ғолиблари ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шаҳноза КАРИМОВА,

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директор ўринбосари.

Фикр билдириш