Ўзбек мумтоз адабиёти халқимизнинг маънавий мулки, унинг ҳаёти, шуури ва руҳияти билан чамбарчас боғлиқдир. Мумтоз адабиётимизни пухта ўрганиш ўқувчилар қалбига сингдиришнинг аҳамияти бугунги кунда янада ёрқинроқ намоён бўлмоқда. Биз шу ўринда Ҳазрат Мир Алишер Навоий ҳақидаги бир ривоятни келтириб ўтмоқчимиз.

38_0.jpg

Мир Алишер Навоий ўз ғазалларини замонасининг энг зўр билимдон ҳаттотларига кўчиртирар эди. Нима бўлди-ю, ўз ҳаттотининг тоби қочиб қолди. Бундан хабардор бўлган, ўзини машҳур ҳаттотлардан деб юрган бир олифта киши: “Рози бўлсалар, Алишер Навоийнинг хизматини жоним билан бажарардим”, дебди. Шоир унинг бу гапини эшитиб шеърларини кўчиртиришга берибди.

Бир пайт катта мушоирада Алишер Навоийнинг қулоғига:”Маликул шуаронинг ўзлари нуқсон –қусурга йўл қўйибдиларми, бошқалардан нимани ҳам кутиш мумкин”, деган гап қулоғига чалинибди. Гап нимадалигини дарров фаҳмлаган шоир боягина кўчиртирган ғазалларини ўқиб олибди, қараса ўзи айтган гап эмас эмиш. Мақтанчоқ ҳаттот тушмагур “кўз” сўзидаги бир нуқтани тушириб қолдирганида, бу сўз “кўр ” бўлиб қолган ва шеър маъноси ўзгариб аксинча чиққан экан. Алишер Навоий аҳли фозилларга қараб: “Кўзимни кўр қилганлар кўр бўлсин!”, дебди-да, ҳаттотга жавоб бериб юборибди. Ушбу ривоят шу маънони англатадики, битта нуқтанинг қудрати қанчалик аҳамиятга эга эканлиги акс эттирилган. Араб имлосида “з” нуқтасиз ёзилса “р” бўлиб қолади Навоий адабиётшунос, донишманд, тарихчи, тилшунос ўзбек адабий тилига асос солган илм-фан ҳомийси. Мухтасар айтганда, буюк бобомиз Алишер Навоий қолдирган бой адабий мерос билан ҳар қанча фахрлансак камлик қилади.

Нозима Файзуллаева,

7-мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

Фикр билдириш