Шахмат ақлни чархлайди хотирани мустаҳкамлайди, ушбу спорт турини "Ақл гимнастикаси” ҳам дейишади. Шу боисдан шахмат билан шуғулланувчилар сони ортиб бормоқда.

 

photo_2019-02-25_11-55-36.jpg

Яқинда  Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги Автомобил транспорт бошқармаси ва электр қурилмаларини таъмирлаш участкаси ходимлари ўртасида шахмат - шашка беллашувлари ўтказилди.

Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари ва ЎзЛиДеП туман кенгаши  ҳамкорлигида  ўтказилган мусобақада 8 нафар ёшлар иштирок этди.

Кескин баҳс ва мунозаралар асосида бўлиб ўтган мусобақани  малакали мураббийлар ҳамда ЎзЛиДеП туман кенгаши  раиси Нилуфар Рўзиева баҳолаб борди.

Шахмат йўналишида биринчи ва иккинчи ўринлар электр қурилмаларини таъмирлаш участкаси ходимлари Назарбек Юлдашев, Меҳриддин Сулаймонов, учинчи ўрин АТБ ходими Маҳлиё Сувоновага насиб этди.

Шашка бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи  ўринларга АТБ ходимлари  Азиз Яндашов, Ҳумоюн Шерматов, Ҳилола Баҳроновалар эгалик қилишди.

Мусобақа совриндорлари Шимолий кон бошқармаси Ёшлар иттифоқининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Меҳриддин СУЛАЙМОНОВ,

ШКБ электр ускуналарини таъмирлаш участкаси бошланғич Ёшлар иттифоқи етакчиси.

Фикр билдириш