Муҳаббат ва бахт ўғриси

Мен бу тун ёлғизликнинг сарҳадларида жуда ёмон ухладим, сиз томон талпина-талпина охириорзулари саробга айланган юраккинамни қучоқлаб...

Мен бу тун ёвузликнинг хилқатларида ёмон-ёмон ухладим, жисмим руҳларида аллақандай қора шарпалар изғиб юрди...

Мен бу тун куйган муҳаббатнинг бистарларида тўлғона-тўлғона ёмон ухладим, оқ ниятли мунисгинамнинг поймоналарини рўмол билан ўраб...

Мен бу тун осмоннинг бир парчасидан ортган кўзларимниошкор этиб қўйган, хиёнаткор сўзларимни кечиролмадим.

Сариқ атиргул

Ёмғир... Осмон кўз ёши - ёмғир шаррос қуярди. У дарахт баргларини аёвсиз тўкар, одамлар эса шалаббо бўлмаслик учун пана жой излаб қочардилар. Йўлакларда эса аллақачон бебош ёмғирдан халқачалар юзага келган. Юрган, югурган киши борки, кўлоблардан айланиб – сакраб ўтар эди.

Қиёмат қарз ёки тоғдек яхшилик

Асли Хатирчи тумани Жалоир қишлоғиданман.

Онажоним айтиб берган дадам билан боғлиқ бир воқеа ҳеч эсимдан кетмайди, мунтазам хаёлимда айланиб юради.

...1985 йилнинг салқин куз ойлари эди ўшанда, ҳикоя қиладилар онам. Дадам раҳматлининг армияда бирга хизмат қилган тошкентлик дўсти Тўйтепадан Жалоирга меҳмонга келган экан. Меҳмондорчилик, дийдорлашиш икки, уч кунга чўзилган. Қайтар чоғида меҳмондўст дадам дўстини ўзининг "Москвич” машинасида Самарқандгача кузатиб қўйган экан.

Асли шундай яралган бағри қайноқ Қизилқум

Қизилқум қўйнида тонг ёришди. Найза бўйи кўтарилган қуёш заминни нурга беламоқ ишқида ёнди. Унинг шуъласи борлиққа битталаб, сараланган каби таралаётган эди. Саҳро икки оламни ёдга солади. Тонг ҳарир чимматини кўтариб, қуёш чирой очар маҳал борлиқ сеҳрли, мафтункор бўлади. Бирдан оламни "жусан”нинг хушбўйи тутиб кетади. Уни оромбахш насим димоқларга саховат-ла пуркайди. Шу дам салқин ҳаводан тўйиб нафас ола бошлайсан. Қуёш юқорилагани сайин борлиқ ҳансираб, сукутга толади. Жазирамада саксовулларнинг жисми оловга айланади.