“Ўзбекистон ёшлари — янги замон бунёдкорлари” фестивали!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган "Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари” шиори остидаги ёшлар фестивалитуманимизда 24-29 ноябрь кунлари бўлиб ўтмоқда.

"Ўзбекистон — умумий уйимиз" дўстлик фестивали

Ўзбекистонда ҳар бир халқнинг маданияти, тили, миллий қадриятларини сақлаб қолиб келажак авлодларга етказиш учун барча шароитлар яратилган.

Маълумки Ўзбекистонда турли миллат вакиллари ўзбек халқининг ташвишу қувончларига шерик бўлиб, урф-одатлари чамбарчас боғланган ҳолда, яшаб келмоқда.

"Ўзбекистон— умумий уйимиз" дўстлик фестивали ана шундай анъаналарни сақлаб қолиш ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қаратилган.

Инсон – қадри азиз!

Мамлакатимизда инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати ва манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳар бир фуқаронинг тўлақонли ҳаёт кечиришида муҳим омил бўлмоқда.

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан туманимизда 1-8 декабрь оралиғида меҳр-мурувват ҳафталиги ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасидаги тадбирларда ногиронларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Раъно - йил аёли

Шарқда азал-азалдан аёл зотига юксак даражада ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келинган. Аёл нафақат она, уй бекаси, севимли ёр, опа ёки сингил, у жамиятнинг тиргаги, жамоа ва ташкилотларда етакчи маслаҳатчи, меҳрибон устоз ҳамдир.

Дарҳақиқат, аёлнинг жамиятдаги ўрни янада мустаҳкамланиб бормоқда. Аёлларимиз нафақат оилада, балки ўзларининг меҳнат фаолиятлари давомида юксак натижаларни қўлга киритиб келмоқдалар.