“Учқудуқ саҳродаги бўстон!” альманах – журнали 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан чоп этилди. Унда Учқудуқ тумани тарихи, мавжуд қадамжолар, ҳақиқат ва афсоналарга кенг ўрин берилган. Шунингдек, Учқудуқ туманининг умумий ер майдони, табиий иқлими, ҳудудда ривожланган саноат ва чорвачилик соҳаси қолаверса, туманнинг ташкил этилиши ҳақидаги бошқа манбаларда учрамайдиган ноёб факт ва рақамлар, маълумотлар ҳам альманах – журналда қайд этилган. Шу билан бирга ўқувчилар тумандаги мавжуд корхона-ташкилот ва муассасалар, ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолияти ҳақидаги мақолаларни ҳам ўқишлари мумкин.

  Ушбу анъана давом эттирилиб, альманах – журналининг иккинчи жилди Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги ҳамда Навоий кон-металлургия комбинатининг 60 йиллиги муносабати билан нашрга тайёрланди.

  Мутлақо янги дизайнда чоп этилган мазкур альманах – журналда қутловлар, интервьюлар, давлат мукофоти билан тақдирланган фидоийлар ҳамда соҳанинг илғор вакиллари ҳақида ҳикоя қилувчи очеркларга кенг ўрин берилган.

It appears your Web browser is not configured to display PDF files. Download adobe Acrobat or click here to download the PDF file.

Юклаб олиш