Ҳусниддин ва Суғдиёнани нафақат учқудуқлик балки ўзбекистонлик спортчилари ҳам яхши танишади. Ҳусниддин Бўриев Шимолий кон бошқармаси 1- сонли Автокорхона ишчиси. Спортнинг пауэрлифтинг тури бўйича 30 карра Ўзбекистон чемпиони, 4 карра Осиё чемпиони, 2 карра жаҳон чемпиони. 2014 йилда Жанубий
Африканинг Юхансбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 59 кг вазн тоифасида 250 кг. тош кўтариб Осиё рекордини ўрнатган. Шу кунгача унинг рекорд ҳали янгиланмади.
Сўғдиёна Ҳамзаева Шимолий кон бошқармасида ишлайди. Спортчи . Пауэрлифтинг бўйича 8 карра Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон рекордчиси, 2 карра Осиё чемпиони.
Ана шу икки номдор спортчи учун 2019 йил спортда қувончли йил бўлдими йўқми билмадиг-у, бироқ турмуш борасида энг омадли ва бахтли йил бўлди. Чунки бу икки ёшнинг спорт залидаги танишувлари севишиб турмуш қуриш билан якун топди.
— Мен спорт кийимида бўлганимда албатта, Сўғдиёна мени мағлуб этишни ўйлаб ҳам кўролмайди,- дейди кулиб Ҳусниддин. Бироқ севги борасида ҳамма йигитлар қаторидаман. Сўғдиёнанинг тренери эдим. Ундаги хушчақчақлик, камтарлик менга ёқарди. Бир куни унга уйланмоқчи эканлигимни айтдим. Уялиб анча кун тренеровкага келмади. Бунгача совчиларим ота-онасидан розиликни олиб келишди. 2019 йилнинг 7 декабрида тўйимиз бўлди. Ҳар йил якунида эришган ютуғ ва мағлубиятларимни ёзиб қўярдим. 2019 йилда ютуғим ҳам “мағлубиятим” ҳам Сўғдиёна Ҳамзаева бўлди!
Биз ҳам газетхонлар номидан бу икки ёшга бахт тилаймиз!
Суратда:Ёш келин-куёвлар.
Add new comment