“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати қисқа фурсатда халқимиз бошини бириктириш, оғир вазиятда кўп оилаларга мадад беришнинг қулай ва самарали воситасига айланди. Ана шу ишларда фидойилик кўрсатган юртдошларимизни эътироф этиш, рағбатлантириш мақсадида Президентимизнинг 2020 йил 26 майдаги фармони билан "Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилди.

photo_2020-11-20_16-07-39.jpg

Туманимиздаги «Навоий» маҳалласида ўтказилган “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирида бир гуруҳ учқудуқликларга "Меҳр-саховат” кўкрак нишони топширилди. Улар орасида коронавирус пандемияси даврида, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, аҳолига беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган тадбиркорлар, фуқаролар йиғинлари раислари, кўнгилли ёшлар, саховатпеша инсонлар бор. Бу юксак эътибор ва эҳтиром бу фидойи инсонлар қалбини тўлқинлантириб юборди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Add new comment