Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган “Ватанпарварлик ойлиги” ни 2020 йил 15 декабрдан 2021 йил 15 январга қадар ўтказиш бўйича Учқудуқ туман ҳокимининг ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режаси қабул қилинган.

photo_2020-12-18_12-44-34.jpg

Мазкур режага мувофиқ, 99818-сонли ҳарбий қисмда “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” бош ғояси остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Навоий вилоят ногиронлар жамияти хонандаси Дилдора Кунузоқова ҳарбий қисм зобит ва аскарларига концерт дастурини тақдим этди. Маънавий-маърифий тадбирда Учқудуқ туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор Ж.Мусулмонов, 99818 – ҳарбий қисм командири, подполковник У.Эрнапасов сўзга чиқиб, бу каби тадбирлар армия ва халқ якдиллигини мустаҳкамлашда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, шижоат ва мардлик туйғуларини уйғотишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

З.Ўроқов, Миллий гвардия Учқудуқ туман бўлими бошлиғи.

Add new comment