Атир солинган шишачам тушиб кетиб синиб майдаланиб кетди. Кўп хафа бўлдим. Аммо синган хонадан атир ҳиди анча вақт кетмай турди. Муаттар ҳиддан кўп муддат баҳраманд бўлдик. Бу атир шишадалик вақтида хонани муаттар қилмас эди. Билдимки, у хонани муаттар қилиши учун шиша синиши лозим экан. Гоҳо қалбинг ёки ичингдаги бир нарса синади. Ишон, унинг синганига сабаб, ичидаги гўзаллик ташқарига чиқиши учундир. Бу билан ҳаётингда янги тажрибага эга бўласан. Ақлинг зиёда бўлади , фикрлашинг ўзгаради. Демак, қалбинг синса, ёки синдирилса хафа бўлма, Аллоҳ сени янада афзалроқ бўлишингни ирода қилаяпти. "Эҳтимол сиз ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликлар қилар".

Add new comment