“Йўлчилар” овулида  ““GARANT UCHQUDUQ” ” МЧЖ  томонидан Учқудуқ тумани тарихида илк маротаба гидропоника усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиш лойиҳасига қўл урилди. Хитой технологияси асосида қуриб битказилган замонавий иссиқхона майдони ҳозирча 2 гектарни ташкил этади. Иссиқхона майдонини кейинчалик кенгайтириш кўзда тутилган.

        Лойиҳа Ўзмиллийбанк АЖ  ташаббуси билан Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан  400 минг АҚШ доллари Учқудуқ тумани филиалидан ажратилган. Шунингдек, тадбиркор  Фарид Муратовнинг  100 минг АҚШ доллари  миқдорида ўз маблағи ҳисобидан  ташкил этилган лойиҳанинг  умумий  қиймати  500 минг АҚШ долларига тенг.

       Ҳозирда  иссиқхонада гипропоника усулида помидор, бодринг, булғор қалампири ва турли гул ниҳоллари парвариш қилинмоқда.

Дарвоқе, қишлоқ хўжалиги ривожланган Голландия, Исроил, Жанубий Корея, Япония, АҚШ, Германия мамлакатларида махсус иссиқхоналарда гидропоника усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш  ўтган асрнинг охирларидан бошлаб  йўлга қўйилган.

      Гидропоника грекча сўз бўлиб “гидро”- сув, “рonos”- ишчи, “сувли эритма”- маносини англатади. Бу қишлоқ хўжалик экинларини тупроқсиз махсус жиҳозланган шароитда сувда эритилган озиқа моддалари ёрдамида етиштирилади.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Add new comment