Ўлкамизга куз фасли кириб келиши билан дов-дарахтларнинг барглари олтин тусга кира бошлайди. Лекин дарахт шохларида ям-яшил бўлиб турадиган, иссиқ пайтлари оромбахш соя берадиган барглар сарғайиб ерга тушганда баъзи фуқаролар томонидан уларни териб, йиғиштириб олиб, дархол йуқ қилишнинг энг осон йули ёқиб юборишга шошиладилар.
Қуриган япроқлар ёки хазон ёниши учун юқори ҳарорат талаб қилинмайди, лекин, ёниши туфайли ҳосил бўлган тутун таркибида жуда кўп миқдорда токсин (заҳарли) моддалар ажралиб чиқади. Булардан углерод оксиди, ис гази, азот оксиди углеводород. Бу заҳарли моддалар эса атмосфера ҳавосидан фойдаланувчилар яъни, нафас оладиган тирик организмларга, энг асосийси инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, организмда турли касалликларни келтириб чикаради. Жумладан, нафас йуллари, қон-томир хасталикларининг кучайишига, тўқималар фаолиятининг бузилишига, тери, ошкозон-ичак ва кўз хасталикларининг кўпайишига сабаб бўлади. Одатда, биз атмосфера ҳавосининг ифлосланиб кетаётганлигидан нолиймиз, зорланамиз. Лекин унинг ифлосланишида инсонларнинг таъсири катталиги ҳақида уйлаб кўрмаймиз. Баргихазонларни йиғиб, махсус чиқиндихоналарга чиқариб компослаш йўли билан маҳаллий ўғит олиб, кейинги йилда қишлоқ хўжалигида махаллий ўғит қаторида қайта ишлатиш мумкин.
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлак тўғрисидаги кодекснинг 88-моддасининг 3-қисмида дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлосланишига олиб келса фуқароларга энг кам иш ҳақининг 3 баробаридан 5 баробаригача, мансабдор шахсларга эса 5 баробаридан 10 баробаригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Аҳоли ўртасида юқорида келтирилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида Зарафшон шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси инспекторлари томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Наврўз Ярашов,
Учқудуқ туман Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш инспекцияси инспектори.
Add new comment