Бир мактаб директори ишга олаётган ҳар бир ўқитувчи ходимига шу хатни жўнатган экан... 

“Ҳурматли ўқитувчи! Мен концлагердан омон қолганман. Кўзларим ҳеч бир инсон кўрмаслиги керак бўлган воқеаларнинг гувоҳи бўлди: 

— олим-муҳандислар қандай қилиб газ камераларини қураётганини; 

— тажрибали шифокорлар болаларни қандай заҳарлаётганини; 

— малакали ҳамширалар чақалоқларни қандай ўлдиришаётганини; 

— олий ўқув юртлари битирувчилари болалар ва аёлларни отиб, олов ёқиб ўлдираётганини... 

Шунинг учун, мен таълимга ишонмайман. Сиздан ягона илтимосим: ўқувчилар, энг аввало, инсон бўлиб етишишига ёрдам беринг. Сизнинг меҳнатларингиз самараси ҳеч қачон билимли йиртқичлар, зеҳни ўткир жаллодлар ва ўқимишли Эйхманлар пайдо бўлишига олиб келмаслиги керак. Ўқиш, ёзиш, математика каби фанлар фарзандларимиз ИНСОН бўлиб етишишига ёрдам берсагина муҳим аҳамиятга эга бўлади”.

Add new comment