Учқудуқ тумани марказидаги “Келажак” ёшлар марказида, кончилик касб-ҳунар коллежида  “Ёш китобхон” танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда.

20-22 май кунлари бўлиб ўтаётган танловнинг мазкур босқичида 50 тест саволлари орқали  ёшларнинг билими аниқланмоқда.

photo_2019-05-21_10-59-05.jpg

Танловни ўтказишдан мақсад  эса ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини оммалаштириш, уларнинг бадиий саводхонлигини янада ошириш ва мутолаа муҳитини шакллантиришдан иборатдир.

Ҳар битта тўғри жавоб учун  иштирокчиларга 2 баллдан берилиб, жами 86 баллдан юқори кўрсаткич қайд этган йигит-қизлар  танловнинг кейинги босқичига йўлланма олади.

photo_2019-05-21_10-58-49.jpg

Туманимизда уч кун давомида бўлиб ўтган “Ёш китобхон” танловининг саралаш босқичида 10-14 ёш  тоифасида 3 минг, 15-19 ёш тоифасида 2 минг, 20-30 ёш тоифасида 848 нафар ёшлар иштирок этди.

-Танловга тайёргарлик давомида кўплаб бадиий асарларни ўқиб тугатдим. Ўзимда маънавий улғайишни, фикрлашимдаги ўзгаришларни англадим, - дейди туманимиздаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг  9-синф ўқувчиси Ясмина Қўлдошева.

МУХБИРИМИЗ.

Add new comment