“КELAJAK” ёшлар маркази ва кончилик касб-ҳунар коллежида  “Ёш китобхон” танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

20-22 май кунлари бўлиб ўтган танловнинг мазкур босқичида 50 тест саволлари орқали  ёшларнинг билими аниқланди.

IMG_6299.jpg

Танловни ўтказишдан мақсад  эса ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини оммалаштириш, уларнинг бадиий саводхонлигини янада ошириш ва мутолаа муҳитини шакллантиришдан иборатдир.

Ҳар битта тўғри жавоб учун  иштирокчиларга 2 баллдан берилиб, жами 86 баллдан юқори кўрсаткич қайд этган йигит-қизлар  танловнинг кейинги босқичига йўлланма олди.

IMG_6305.jpg

Туманимизда уч кун давомида бўлиб ўтган “Ёш китобхон” танловининг саралаш босқичида 10-14 ёш  тоифасида 3 минг, 15-19 ёш тоифасида 2 минг, 20-30 ёш тоифасида 848 нафар ёшлар иштирок этди.

IMG_6295.jpg

-Танловга тайёргарлик давомида кўплаб бадиий асарларни ўқиб тугатдим. Ўзимда маънавий улғайишни, фикрлашимдаги ўзгаришларни англадим, - дейди туманимиздаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг  9-синф ўқувчиси Ясмина Қўлдошева.

Отабек ТИЛАВОВ,

Ёшлар иттифоқи Учқудуқ туман кенгаши раиси.

Add new comment